Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашда МТТ ларнинг ўрни” мавзусида медиа тур ўтказилди

31 май 2024 йил
image

Тадбир давомида Хива туманидаги 2-сон ҳамда 18-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти яқиндан кузатилди. 

Бугун Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашда МТТ ларнинг ўрни” мавзусида медиа тур ўтказилди. 

Тадбир давомида Хива туманидаги 2-сон ҳамда 18-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти яқиндан кузатилди. 

Хусусан, мазкур муассасаларда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, таълим ва тарбия жараёни, уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашда амалга оширилаётган ишлар ҳамда соғлом ва хавфсиз овқатланиш ҳолатлари билан танишилди.

Пресс тур давомида муассасада матбуот анжумани ҳам ташкил қилиниб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb