Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА  “ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ!” ТАДБИРИ ЮКСАК КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

30 май 2024 йил
image

“Хайр боғча, салом мактаб!”  тадбирига таклиф қилинган болажонлар мусиқали ва драма театри саҳнасидаги бетакрор томошалар, қувноқ шеър-қўшиқлар, жозибали рақслар ва жўшқин лаҳзалар орқали байрам завқини туйдилар.

 

Хоразм вилоятида юксак кўтаринкилик ва зўр тайёргарлик билан ташкил этилган “Хайр боғча, салом мактаб!”  тадбири болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этди. 

Вилоят маркази – Урганч шаҳридаги Огаҳий номидаги вилоят мусиқали ва драма театрида барча шаҳар ва туманларидан тантанага таклиф этилган болажонларни вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов байрам муносабати билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилаклар билдирди. 

“Хайр боғча, салом мактаб!”  тадбирига таклиф қилинган болажонлар мусиқали ва драма театри саҳнасидаги бетакрор томошалар, қувноқ шеър-қўшиқлар, жозибали рақслар ва жўшқин лаҳзалар орқали байрам завқини туйдилар.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb