Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ЎҚУВЧИЛАР “VR-PROFI HUB” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА IT--КАСБЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИЛДИ

20 май 2024 йил
image

"VR-Profi Hub" - бу виртуал реалликдан (ВР) фойдаланган ҳолда ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича инновацион лойиҳа бўлиб, у мактаб ўқувчиларининг IТ-касбларига қизиқишини уйғотиш ва уларни IТ-саноатдаги турли имкониятлар билан таништиришга қаратилган. 

 

IТ-саноати иқтисодиётнинг энг муҳим ва тез ривожланаётган тармоқларидан бири бўлиб, ушбу соҳада бугунги кунда малакали кадрларга эҳтиёж катта. Кўп ҳолатларда ёшлар ИТ-соҳасида қандай йўналишлар борлиги, келажакда ушбу соҳада фаолият юритиш учун қандай кўникма ва малакалар керак бўлиши ҳақида аниқ тушунчага эга бўлмайдилар. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини касбга йўналтириш жараёнида қўллаб қувватлаш мақсадида "ВР-Профи Ҳуб" инновацион лойиҳаси ишлаб чиқилган.

"VR-Profi Hub" - бу виртуал реалликдан (ВР) фойдаланган ҳолда ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича инновацион лойиҳа бўлиб, у мактаб ўқувчиларининг IТ-касбларига қизиқишини уйғотиш ва уларни IТ-саноатдаги турли имкониятлар билан таништиришга қаратилган. 

Лойиҳадан кўзланган мақсадлар: 
- ўқувчиларга IТ-соҳадаги касблар ҳақида маълумот бериш; - уларни IТ-касблар билан, шунингдек, Германиядаги IТ корхоналардаги иш жараёни билан ВР кўзойнаклар орқали яқиндан таништириш;
- ўқучиларга IТ-соҳаси мутахассислари томонидан ўтказиладиган маҳорат дарсларида ўзларининг илк дастурларини, илк мобил иловаларини яратишларига кўмак бериш; 
- IТ-соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар билан мулоқот ташкил этиш; 
Шу билан бирга лойиҳа давомида ўқувчи ёшларга келгуси касб карераларида хорижий тилнинг аҳамияти тушунтирилади ва уларни немис тилини 2-хорижий тил сифатида ўрганишга, Германияда ўқиш ва ишлаш учун қизиқишлари оширилади.

Лойиҳа доирасида мактабнинг 7-8-синф ўқувчилари учун мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb