Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА ВАЗИР ЖАМҒАРМАСИ УСТАМАСИ УЧУН ЎТКАЗИЛАЁТГАН ТАНЛОВНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

26 апрель 2024 йил
image

#жараён

 

Бугун, 26-апрел куни Урганч туманидаги 29-сон мактабда вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилаётган танловнинг иккинчи босқичига старт берилди. 

Унда дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтган 57 нафар даъвогар педагоглар иштирок этмоқда. 

Иккинчи босқичда номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилиб,  натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб, 9 ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb