Янгиликлар
Хоразмда "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда
26 апрель 2024 йил#Айни_пайтда
Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 13 та жамоада 65 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида қатнашган вилоят ва Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси раҳбари Дилбар Бекчанова сўзга чиқиб барча иштирокчиларга омад тиладилар.
Танловда иштирокчилар инглиз тили бўйича 4 та кўникма, тинглаб тушуниш, ёзиш, ўқиш, лексик грамматикага оид ҳар биридан 12 та жами 36 та тест ва ёшима иш иншо ёздилар. Эндиликда ўқувчиларнинг ишлари 100 баллик тизимда баҳоланади.
Танловнинг вилоят босқичида Урганч шаҳридаги 16-мактаб, Хива шаҳридаги 1-мактаб, Боғот туманидаги 1-мактаб, Гурлан туманидаги 5-мактаб, Қўшкўпир туманидаги 4-ИДУМ, Урганч туманидаги 38-мактаб, Ҳазорасп туманидаги 12-мактаб, Хива туманидаги 18-мактаб, Хонқа туманидаги 48-мактаб, Шовот туманидаги 5-мактаб, Янгиариқ туманидаги 37-мактаб, 1-мактаб, 6-мактаб, Янгибозор туманидаги 14-мактаб, Тупроққалъа туманидаги 2-мактаб жамоалари иштирок қилдилар.
Маълумот учун, танловнинг вилоят босқичда ғолиб бўладиган 3 та мактаб жамоасига 1-ўрин учун 250 млн сўм, 2-ўрин учун 200 млн сўм, 3-ўрин учун 150 млн сўм, жами 600 млн сўм пул мукофотлари вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.