Янгиликлар
5-8 СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ИНФОРМАТИКА ОЛИМПИАДАСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
17 апрель 2024 йилОлимпиадада 216 нафар туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган ва ихтисослаштирилган мактаблардан тавсия қилинган иқтидорли ўқувчилар иштирок қилмоқда.
Бугун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Хоразм вилояти биносида 5-8-синф ўқувчилари ўртасида информатика бўйича олимпиада бўлиб ўтмоқда.
Олимпиада жараёнларини Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров кириш сўзи билан очиб берди ва барча ўқувчиларга омад тилади.
Олимпиадада 216 нафар туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган ва ихтисослаштирилган мактаблардан тавсия қилинган иқтидорли ўқувчилар иштирок қилмоқда.
Ўқувчиларга мантиқий, танқидий, креатив фикрлаш қобилиятларини аниқлашга қаратилган 36 та топшириқлар тақдим қилиниб, уларни бажариш учун 120 дақиқа вақт берилиб 20 нафар ғолиб ўқувчилар танлаб олинади.
Тўртинчи (республика) босқич — вилоят босқичда ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида 18-апрел куни Урганч шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактабда ўтказилади.
Маълумот учун: Саралаш олимпиадасининг Республика босқичи якуний натижаларига кўра 7-8-синф ўқувчилари орасидан энг яхши натижа кўрсатган 4 нафар ўқувчилар Халқаро математика мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади. Мазкур халқаро олимпиада 2024-йилнинг 26-31-июл кунлари Ҳиндистон давлатида бўлиб ўтади.