Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Ғолиб ўқувчимиз муносиб кутиб олинди

28 март 2024 йил
image

Тадбир давомида масъуллар ўқувчимизни эришган ютуғи билан яна бир бор самимий табриклаб, ўқишларига муваффақиятлар тиладилар.
 

Хабарингиз бор, Асосий фан олимпиадасининг ИВ (республика) босқичида география фанидан Янгибозор тумани 30-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Барчиной Эргашева фахрли 1-ўринни эгаллади.

Кеча ўқувчимиз вилоятимизга қайтиб келди.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Янгибозор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактаб директори, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида ғолиб ўқувчимиз муносиб кутиб олинди.

Тадбир давомида масъуллар ўқувчимизни эришган ютуғи билан яна бир бор самимий табриклаб, ўқишларига муваффақиятлар тиладилар.

Уларнинг ота-оналари ва устозларига миннатдорчилик билдирилди.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb