Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Пресс тур ўтказилди

6 март 2024 йил
image

Тадбир давомида Хива шаҳридаги 11-сонли мактабда кейтеринг тадбиркор томонидан бошланғич синф ўқувчиларига етказиб берилаётган бепул тушлик озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва тарқатиш жараёнлари кузатилди. 


Бугун Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамкорлигида таълим муассасалари ва мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат сифати ва хавфсизлигига бағишланган медиа тур ўтказилди. 

Тадбир давомида Хива шаҳридаги 11-сонли мактабда кейтеринг тадбиркор томонидан бошланғич синф ўқувчиларига етказиб берилаётган бепул тушлик озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва тарқатиш жараёнлари кузатилди. 

Шундан сўнг, шаҳардаги 13-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланиш жараёнлари ўрганилиб, хусусан уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва уларнинг сақланиши, санитария-гигиена ҳолатлари билан танишилди. 

Пресс тур давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb