Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Гурлан туманида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди

13 февраль 2024 йил
image

Тадбирда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, туман прокуротура вакиллари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқъи, ўқувчилари жиноят содир қилган мактаб директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, синф раҳбарлари, мактаб психологлари, профилактика инспекторлари иштирок қилдилар. 

 

Бугун Гурлан туманида вояга етмаган ўқувчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, туман прокуротура вакиллари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, ўқувчилари жиноят содир қилган мактаб директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, синф раҳбарлари, мактаб психологлари, профилактика инспекторлари иштирок қилдилар. 

Тадбирда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун спортга ва кўпроқ китоб ўқишга жалб қилиш, таълим муассасалари, маҳалла ва ота-оналар ўртасида доимий равишда ҳамкорлик ўрнатилиши лозимлиги таъкидланди ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, турлари, шунингдек вилоятда ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар айтиб ўтилди.

Тадбир давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабалари таҳлил қилиниб, ўз лавозим мажбуриятини етарли даражада бажармаган масъулларга нисбатан интизомий чора кўриш масаласи муҳокама қилинди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb