Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Бугун Урганч шаҳридаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалий семинар ўтказилди

1 февраль 2024 йил
image

Мазкур семинарда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда масъуллари, Урганч шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда мутахассислари, Хоразм вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази методик хизмат кўрсатиш фан методистлари иштирок қилдилар.

Бугун Урганч шаҳридаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалий семинар ўтказилди. 

Мазкур семинарда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда масъуллари, Урганч шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда мутахассислари, Хоразм вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази методик хизмат кўрсатиш фан методистлари иштирок қилдилар.

Aмалий семинар давомида бошқарма бошлиғи томонидан бугунги кунда таълим муассасалари фаолиятини намунавий тарзда ташкил қилиш, хусусан, муассасанинг белгиланган жойига Давлат Байроғини илиш тартиби, таълим маскани олд қисмининг тозаланганлиги, кириш қисмида китобхонлик бурчакларининг ташкил қилиниши ва китобхон ўқувчилар ҳақидаги маълумотнинг мавжудлиги, Жалоладдин Мангуберди ва Aмир Темур хоналарининг намунавий тарзда ташкил этилиши юзасидан муҳим тавсиялар берилди. 

Тадбир якунида масъулларга таълим муассасаларига ушбу тавсияларни етказиш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb