Янгиликлар
МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
10 январь 2024 йилТренинг машғулотларида вилоятдаги 150 та умумтаълим мактаби директорлари фаол иштирок қилдилар.
Кеча, 9-январ куни Маъмун университети Урганч кампусида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Маъмун университети, Британия Кенгаши, Силк Роад Ресеарч Аcадемй ҳамкорлигида “Таълимдаги замонавий трендлар – директорлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тренинг машғулотларида вилоятдаги 150 та умумтаълим мактаби директорлари фаол иштирок қилдилар.
Тадбир аввалида иштирокчилар Маъмун университети Урганч кампусида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров иштирок қилди ва Маъмун университети ҳамда бошқарма ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шундан сўнг, малакали тренерлар томонидан "Яхлит мактаб" муҳитини шакллантириш ва бу жараёндаги конструктив ҳамкорлик, “Лидерлик сифатларини ривожлантириш”, “Мактабларда жамоанинг профессионал ривожланиш (CПД) фаолиятини режалаштириш”, “Бошқарув қарорларини қабул қилиш”, “Ақлнинг заҳарланиши (ифлосланиши) ва унинг ёш авлод онгига салбий таъсири: давлат ғояси ва таълим учун катта глобал хавф. Ўқитувчи ва ота-оналар нимани кўздан қочиришади” каби мавзуларда ўқув ҳамда амалий машғулотлар олиб борилди.
Тадбир якунида барча иштирокчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан сертификат топширилди.