Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

28 декабрь 2023 йил
image

Ҳайъат мажлисида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, шўба мудирлари, мутахассислар, туман, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, шўба мудирлари, маъсул ходимлар, умумтаълим мактаби директорлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок қилдилар.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилиш аввалида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров 2023- йил сарҳисоби ва галдаги вазифалар тўғрисида гапирди. 
Шунингдек, тадбир давомида мактабгача таълим ташкилотларида қамров даражаси ва давлат мактабгача таълим ташкилотларида буджетдан ташқари маблағ топишнинг аҳволи тўғрисида, Фан олимпиадасининг туман, вилоят босқичи натижалари таҳлили ва Республика босқичига тайёргарлик жараёнлари,  Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичлари ва вилоят Фан олимпиадасидаги иштироки, олтин ва кумуш медалларга буюртмалар бериш ва олтин, кумуш медал олган битирувчиларнинг олий таълимга кириш таҳлили тўғрисида масъулларнинг ахбороти тингланди.
Ҳайъат мажлисида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, шўба мудирлари, мутахассислар, туман, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, шўба мудирлари, маъсул ходимлар, умумтаълим мактаби директорлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок қилдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb