Янгиликлар
Ҳайъат йиғилиши. 2023-йил сарҳисоби ва галдаги вазифалар тўғрисида
27 декабрь 2023 йил2023 йил 28 декабрь куни соат 14.00 да
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2023-йил
28-декабр куни соат 14.00 да ўтадиган навбатдаги Ҳайъат йиғилишининг
КУН ТАРТИБИ:
Кириш сўзи - 2023-йил сарҳисоби ва галдаги вазифалар тўғрисида.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи
Х.С.Бектемиров
1. Мактабгача таълим ташкилотларида қамров даражаси ва давлат мактабгача
таълим ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағ топишнинг аҳволи тўғрисида
Ахборотчи: Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Зарипов
2. Фан олимпиадасининг туман, вилоят босқичи натижалари таҳлили ва Республика
босқичига тайёргарлик тўғрисида
Ахборотчи: Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
бўлим бошлиғи Т.Нурметов
3. Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари
битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсатгичлари ва вилоят фан олимпиадасидаги
иштироки тўғрисида
Ахборотчи: Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
шўба мудири Ю.Атаджанова
4. Олтин ва кумуш медалларга буюртмалар бериш ва олтин, кумуш медал олган
битирувчиларнинг олий таълимга кириш таҳлили тўғрисида
Ахборотчи: Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
шўба мудири З.Матқурбонова
5. Турли масалалар
Ҳайъат мажлисида иштирок қилувчилар:
Вилоят студиясида:
Хоразм вилояти Мактабгача таълими бошқармаси бошлиғи, бошқарма
бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, шўба мудирлари, мутахассислар
Туман, шаҳар студияларида:
Туман, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, туман,
шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими шўба мудирлари, маъсул ходимлар.
Умумтаълим мактаби директорлари мактаблардан, мактабгача таълим
ташкилотлари директорлари яқин ҳудуддаги умумтаълим мактабларидан иштирок қилади.
Ҳайъат мажлиси кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот беришга тайёр
ҳолда шахсан иштирок этишингиз сўралади