Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

12 декабрь 2023 йил
image

2023 йил 9 декабрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида 56 та давлатидан жами 308 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этган халқаро олимпиадада Азизбек Эркинов муносиб иштирок этиб бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. 

 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 29-ноябр куни Ўзбекистон терма жамоаси сафида хоразмлик икки нафар ўқувчимиз Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Азизбек Эркинов ҳамда Хоразм  вилояти Урганч туманидаги 45-ИДУМИ ўқувчиси Раҳимбой Вайсбоев 20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида иштирок этдилар. 

2023 йил 9 декабрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида 56 та давлатидан жами 308 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этган халқаро олимпиадада Азизбек Эркинов муносиб иштирок этиб бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун ўқувчиларимиз вилоятимизга қайтиб келдилар.

Ўқувчилар Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Қўшкўпир тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактаб директори, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида муносиб кутиб олинди. 
        
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари Ирода Якубова ўқувчиларимизни эришган ютуғи билан яна бир бор самимий табриклаб, ўқишларига муваффақиятлар тилади.
Уларнинг ота-оналари ва устозларига миннатдорчилик билдирилди.

Маълумот учун, 1-10-декабр кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган ушбу олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb