Янгиликлар
Давлат байроғи тўғрисида Қонун қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ўтказилди
13 ноябрь 2023 йил18 ноябрь куни Давлат байроғи тўғрисида Қонун қабул қилиниб, ҳар йили ушбу сана республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда нишонланиб келинмоқда.
Маълумки, ҳар бир халқнинг нишонлари доимо буюк ва муқаддас ҳисобланиб келинган. Сабаби у халқни эзгу йўл ва маълум бир ғоя остида бирлаштирган. Ана шундай эзгу тимсолларимиз қаторида Ўзбекистон Республикаси байроғини ҳам келтириш мумкин. Яъни бундан 32 йил илгари 18 ноябрь куни Давлат байроғи тўғрисида Қонун қабул қилиниб, ҳар йили ушбу сана республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда нишонланиб келинмоқда. Жорий йилда ҳам мазкур сана муносабати билан вилоятимиз бўйлаб турли байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шундай тадбирлардан бири бугун Урганч туманидаги 17-сон, Урганч шаҳридаги 7-сон мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси методисти Нилуфар Маткаримова иштирок қилиб, болажонларга давлат байроғининг мазмун–моҳияти ҳақида қисқача тушунтириш берди.
Тадбир давомида болажонлар томонидан шеър, қўшиқлар ижро этилиб, рақс намойиш қилинди.