Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

"9-ДЕКАБР - БУТУНЖАҲОН КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

2 ноябрь 2023 йил
image

Тадбирда Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва ўринбосарлари, ўқитувчи ва ходимлар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок қилдилар.

 

Бугун, 2-ноябр куни Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан "9 декабрь - Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан "Очиқ эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Урганч шаҳридаги 6-сон умумий ўрта таълим мактаби ва 16-сон мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва ўринбосарлари, ўқитувчи ва ходимлар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок қилдилар.

Дастлаб Урганч шаҳридаги 6-сон умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига бериладиган бепул нонуштани қабул қилиб олиш жараёни билан яқиндан танишилди.

Шундан сўнг, ўқувчиларни 1-синфга қабул жараёни, мактаб ўқувчиларини бир мактабдан иккинчи мактабга ўтказиш ва битирувчи ўқувчиларга шаҳодатнома бериш, фуқароларни ишга қабул қилиш,  педагог ходимлар ўртасида дарс тақсимоти тартиби ҳақида масъуллар томонидан батафсил маълумот берилди.

Тадбир Урганч шаҳридаги 16-сон мактабгача таълим ташкилотида давом этди.

Иштирокчилар таълим ташкилотида болаларни муассасага қабул қилиш тартиби ва соғлом овқатлантириш борасида кенгроқ маълумотга эга бўлдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб олиб, муассасалар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

                            

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb