Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси томонидан  амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда филиал мактаблар юзасидан таклиф бериш жараёни олиб борилди

30 октябрь 2023 йил
image

Ушбу таълим масканида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари ва мактаб маъмурияти билан 2024-2025 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёни онлайн бўлишлиги, давлат хизматларини электрон олиб борилиши, ўқувчилар ҳаракати борасида тавсиялар берилди. Олий таълимга кириш бўйича 11-синф битказувчилари билан мулоқот ўтказилиб, батафсил маълумотлар берилди.

Бугун Гурлан тумани 33-сонли мактаб ва филиалида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси томонидан  амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда филиал мактаблар юзасидан таклиф бериш жараёни олиб борилди.

Ушбу таълим масканида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари ва мактаб маъмурияти билан 2024-2025 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёни онлайн бўлишлиги, давлат хизматларини электрон олиб борилиши, ўқувчилар ҳаракати борасида тавсиялар берилди. Олий таълимга кириш бўйича 11-синф битказувчилари билан мулоқот ўтказилиб, батафсил маълумотлар берилди.

Мактаб раҳбарининг ташаббуси билан очиқ бюджет орқали мактаб жиҳозларини янгилашга ҳамда АКТ лари билан таъминланиш, мактаб ўқув залларини замонавий кўргазмалар билан бойитиш, 2 тил ва битта касбий кўникмага эга бўлиш юзасидан режали ишлар яхши йўлга қўйилган.

Шу билан бирга жараён давомида  филиал мактабга ёш ташаббускор директор томонидан бошланғич синф ўқувчиларига  янги телевизор тақдим этилди.

Ушбу филиалда бугунги кунда 8 нафар бошланғич синф  ўқувчилари таълим олаётган бўлса шу ҳудуднинг 5-11-синф кесимидаги  12 нафар ўқувчиси 6,2 км.  узоқликда жойлашган асосий 33-сон мактаб биносига қатнаб ўқиб турганлиги аниқланди. Хулосаларга кўра, 2024 йил январь ойидан Гурлан туман 33-сон мактаб филиалида 1-11-синф кесимида таълим-тарбия жараёнини олиб бориш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb