Янгиликлар
Мактаб ва мактабгача таълим даргоҳларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги муҳокама қилинди
10 октябрь 2023 йил"Қишни беталофат ўтказамиз: мактаб ва мактабгача таълим даргоҳларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳақида" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Бугун 10 октябрь куни Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамкорлигида "Қишни беталофат ўтказамиз: мактаб ва мактабгача таълим даргоҳларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳақида" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари Озод Ишчанов томонидан таълим муассасаларини 2023-2024 янги ўқув йили ва куз-қиш мавсмумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Инвестиция ва бошқа дастурларига асосан вилоятдаги 12 та мактабларда 72,0 млрд. сўм маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ишлар якуни билан 3344 ўринли янги ўқувчи ўринлари яратилди, мавжуд 3431 ўқувчи ўринли бино ва иншоотлар мукаммал таъмирдан чиқарилди ҳамда 2 та янги спорт заллар барпо этилди.
2023 йилда “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари доирасида жами 101 та таълим муассасалари шундан, 91 та умумтаълим мактаблари, 2 та ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда 8 та мактабгача таълим ташкилотлари 90,2 млрд. сўм ютиб олиниб, таълим муасссаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш, жиҳозлаш, қуёш панеллари, қуёш сув иситгичлари ўрнатиш ва атрофини ўраш ишларининг бажарилиши режалаштирилган.
Анжуман давомида галдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Маълумот учун, бугунги кунда вилоятимизда жами 543 та умумий ўрта таълим мактаблари, 11 та ихтисослаштирилган мактаблар, 365 та мактабгача таълим ташкилотлари, 14 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари, жами 933 та таълим муассасалари фаолият юритиб келмоқда.