Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Ўқувчи – ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди

25 сентябрь 2023 йил
image

Тадбирда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,  уларнинг бўш вақтларини  касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан  банд этиш, ўзлари қизиққан соҳадаги билимларни мустаҳкам ўзлаштириш ва шу орқали турли кўнгилсизликларни олдини олиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Жорий йил 25-сентябрь куни вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида масъуллар иштирокида вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, вилоят ИИБ ЖҲХ ХПБ бошлиғи Ғулом Шарипов, вилоят ИИБ ЖҲХ ЖТСБ бошлиғи Сардор Рахимов, вилоят  мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассислари, туман, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, мактаб директорлари, инспектор психологлар иштирок қилдилар.

Тадбирда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,  уларнинг бўш вақтларини  касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан  банд этиш, ўзлари қизиққан соҳадаги билимларни мустаҳкам ўзлаштириш ва шу орқали турли кўнгилсизликларни олдини олиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактабларнинг олд томонида кузатув камераларини ўрнатиш, мактабларда ташкил қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” хоналаридан унумли фойдаланиш масалаларига тўхталинди.  

Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари  таҳлил қилинди. Бу борада мактабнинг инспектор-психологларига юклатилган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида ёшларнинг пухта билим эгаллашлари, истиқболда ўз салоҳият ва тафаккурлари билан юксак марраларни забт этишларида олиб бориладиган ҳамкорлик масалалари хусусида тўхталиб, мутасаддиларга тегишли вазифалар белгиланди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb