Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИГА КОМПЬЮТЕР ТЎПЛАМЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

21 сентябрь 2023 йил
image

Хоразм вилоятига Хитой Халқ Республикаси билан тузилган шартномага асосан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган компютер жамланмалари етиб келди. 

Хоразм вилоятига Хитой Халқ Республикаси билан тузилган шартномага асосан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган компьютер жамланмалари етиб келди. 

Хитой Халқ Республикаси томонидан “5-9-синфларда хорижий тил ва информатика фанларини ўқитиш сифатини ошириш” лойиҳаси доирасида ажратилган грант бўйича вилоятдаги 55 та умумий ўрта таълим мактабига 880 дона компьютер, 55 дона интерактив доска, 55 дона проектор, 55 дона кондиционер, 55 дона принтер жиҳозлари топширилди. 

Ўқув компютер синфлари тўпламларидан компьютер ўқув ускуналарига эҳтиёжи мавжуд бўлган умумтаълим мактабларида хорижий тил ва информатика фанларини мукаммал ўргатиш учун дарс жараёнида ҳамда дарсдан ташқари ташкил этиладиган тўгаракларда доимий фойдаланиш кўзда тутилган.

Бугун, 21 сентябрь куни ушбу жиҳозлар ортилган карвон вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйлаб йўл олди.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb