Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА БУГУНДАН БОШЛАБ ҲАР ЧОРШАНБА КУНИ БАРЧА МАКТАБ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЙОД ПРЕПАРАТЛАРИНИ БЕПУЛ ТАРҚАТИШ БОШЛАНДИ

20 сентябрь 2023 йил
image

Мутахассислар дастлаб болаларга йоднинг инсон саломатлигида аҳамияти ва ичиш тартиби бўйича тушунтириш бердилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5198-сонли Қарори имзоланган бўлиб, мазкур Қарор доирасида 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш белгиланган.

Мазкур Қарор асосида бугун вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида бепул йод препаратларини тарқатиш бошланди.

Мутахассислар дастлаб болаларга йоднинг инсон саломатлигида аҳамияти ва ичиш тартиби бўйича тушунтириш бердилар.

Маълумот учун, йод организм учун муҳим элемент ҳисобланади. У қалқонсимон без гормони бўлган тироксин ишлаб чиқаришда иштирок этади. Ушбу гормон метаболизм, иммунитет, ақлий ва жисмоний ривожланиш, кўплаб ички органлар ва юрак-қон томир тизимининг ишига таъсир қилади. Тироксин ҳужайралар ўсиши ва бўлинишида ҳам иштирок этади, психологик ва ҳиссий саломатлик, асаб тизими ҳолати ҳам унга боғлиқдир.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb