Янгиликлар
АМЕРИКАЛИК ЎҚИТУВЧИ ТОМОНИДАН УРГАНЧ ТУМАНИДАГИ “БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИ ТЎГАРАК АЪЗОЛАРИГА ИНГЛИЗ ТИЛИДАН ИЛК ДАРС МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
17 июль 2023 йилМашғулот Американингнинг Пенселвания штати Филоделфия шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси Ҳеела Пюн томонидан олиб борилди.
Хоразм вилояти Урганч тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби ташаббуси билан йил давомида ушбу мактабнинг инглиз тили тўгараги аъзолари учун хорижий давлатлардаги ўқитувчилардан таълим олиш мақсадида АҚШнинг Пенсилвания штати Филоделфия шаҳридаги ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси билан телемулоқот орқали инглиз тилини ўрганиш лойиҳаси амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йил 14-июл куни мазкур лойиҳа доирасида биринчи дарс машғулоти бўлиб ўтди.
Машғулот Американингнинг Пенселвания штати Филоделфия шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси Ҳеела Пюн томонидан олиб борилди.
Дарс давомида ўқувчиларга "Тҳе верб "то бе". Субжеcт проноунс" мавзуси бўйича батафсил маълумот берилди. Машғулот сўнгида ўтилган мавзу савол-жавоблар орқали мустаҳкамланди ва "Мй фамилй" мавзуси уйга вазифа қилиб берилди.
Маълумот учун, ушбу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, уларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишларини ошириш, тил ўрганиш орқали Америкалик тенгдошлари билан яқиндан танишиш, уларнинг ҳаёт тарзини, урф-одатларини ўрганиш, инглиз тилини турли хил интерактив ўйинлар, янгича методлар билан осон ва қизиқарли тарзда ўргатишдан иборатдир.