Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили  бошланди

4 сентябрь 2023 йил
image

37 минг нафарга яқин ўғил-қизлар мактаб остонасига илк қадам қўйиб, 1-синфга қабул қилинди.

 

Бугун вилоятимиздаги барча таълим масканларида  биринчи қўнғироқ садолари жаранглади. 37 минг нафарга яқин ўғил-қизлар мактаб остонасига илк қадам қўйиб, 1-синфга қабул қилинди. Қўшкўпир туманидаги  39-сон умумтаълим мактабида ўтказилган  тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов  иштирок этди. Ушбу мактаб жорий йилда  маҳаллий бюджетдан ажратилган 5 млрд 700 млн сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди ва ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун барча шароитлар яратилди.  Вилоят ҳокими мактаб жамоасини янги ўқув биноси, ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади. 1-синф ўқувчиларига  чиройли портфель ва ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси"  топширилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb