Янгиликлар
СУДЬЯЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
31 июль 2023 йилДавра суҳбати давомида Фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаолллари, прфилактика инспекторлари ҳамда фуқароларнинг турли мазмундаги муаммолари муҳокама қилинди ва таклифлар тингланди.
Бугун, 2023 йилнинг 31 июль куни Урганч давлат университети биносида судьялар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов, Олий суд раиси ўринбосари, Хоразм вилояти суд раиси Б.Палванов, Урганч шаҳар судининг судьяси Д.Пўлатова, Урганч шаҳар судининг раиси Б.Хасанов, Урганч шаҳар судининг судьяси Д.Наимов иштирокида бўлиб ўтди.
Давра суҳбати давомида Фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаолллари, прфилактика инспекторлари ҳамда фуқароларнинг турли мазмундаги муаммолари муҳокама қилинди ва таклифлар тингланди.
Шунингдек, сайёр суд мажлиси ўтказилиб, енгил турдаги жиноятларни содир этган, жиноятни моҳиятини тушуниб етган, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.