Янгиликлар
ХОРАЗМДА ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
15 июль 2023 йилМазкур жараёнларда умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 4126 нафар ўқувчи иштирок этди.
Хива шаҳридаги Президент мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи "Ёшлик" спорт мажмуаси Манеж ва ДзюДо кураш залларида 3-навбатлилик асосида бўлиб ўтди.
Мазкур жараёнларда умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 4126 нафар ўқувчи иштирок этди.
Имтиҳон саволлари Кембриж Университетининг Cамбридге Ассессмент Интернатионал Эдуcатион бренди остида фаолият юритувчи имтиҳон кенгаши томонидан тайёрланган бўлиб, биринчи босқичда ўқувчилар математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест саволларини ишладилар. Белгиланган вазифани бажариш учун 60 дақиқа вақт ажратилди. Биринчи босқич синовидан муваффақиятли о'тган талабгорлар 2-босқичда қатнашиш имконига эга бўлади.
Иккинчи босқичда эса ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 40 та масала, инглиз тилидан 40 та тест ишланиши талаб этилади.