Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Америкалик ўқитувчи тўгарак аъзоларига телемулоқот орқали  инглиз тилидан сабоқ бермоқда

14 июль 2023 йил
image

Ушбу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларимизнинг  инглиз тилига бўлган қизиқишларини ошириш, тил ўрганиш натижасида америкалик тенгдошлари билан яқиндан танишиш, уларнинг урф-одатларини ўрганиш, инглиз тилини турли хил интерактив ўйинлар ва янгича методлар билан осон ва қизиқарли тарзда ўргатишдан иборатдир.

#Диққат_янги_лойиҳа

Хоразм вилояти Урганч тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби ташаббуси билан йил давомида ушбу мактабнинг инглиз тили тўгараги аъзолари учун  хорижий давлатлардаги ўқитувчилардан таълим олиш мақсадида  АҚШнинг Пенсилвания штати Филоделфия шаҳридаги ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси билан телемулоқот орқали инглиз тилини ўрганиш лойиҳаси  амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларимизнинг  инглиз тилига бўлган қизиқишларини ошириш, тил ўрганиш натижасида америкалик тенгдошлари билан яқиндан танишиш, уларнинг урф-одатларини ўрганиш, инглиз тилини турли хил интерактив ўйинлар ва янгича методлар билан осон ва қизиқарли тарзда ўргатишдан иборатдир.

Шунингдек, ушбу лоҳияда ўқувчилар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, "тенгдош -тенгдошга" тамойили асосида хорижий давлатлардаги тенгдошлари билан ўзаро мулоқот қилиш орқали билимларини мустаҳкамлаш  кўзда тутилган.

Манзил: Хоразм вилояти Урганч туман маркази, Ибн-Сино кўчаси 4-уй.   "Баркамол авлод" болалар мактаби биноси.

Мурожаат учун телефон:

 +99897 790 96 66

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb