Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Халқаро математика олимпиадаси методологияси асосида ташкил қилинган олимпиадада хоразмлик ўқувчи бронза медали билан тақдирланди

4 июль 2023 йил
image

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 6-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Бекзод Мақсудовнинг иштироки барчамизни қувонтиради. Бекзод бронза медали соҳиби бўлди.
 

Хитойнинг Бейжинг(Пекин) шаҳрида 1-Халқаро математика ёзги интелектуал оромгоҳида 25 мамлакат терма жамоаларидан 156 нафар иқтидорли ўқувчилар ўртасида Халқаро математика олимпиадаси методологияси асосида ташкил қилинган олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та бронза ва 2 та фахрий ёрлиқ (ҳонорабле ментион) билан тақдирланди 

Мазкур жамоада Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 6-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Бекзод Мақсудовнинг иштироки барчамизни қувонтиради. Бекзод бронза медали соҳиби бўлди.

Ушбу ютуқ билан бутун Хоразм аҳлини, хусусан, ушбу мактаб жамоасини самимий муборакбод этамиз.

Энди терма жамоа аъзолари, жорий йил 6-13-июл кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида ўтказиладиган 64-Халқаро математика олимпиадасида(ИМО) иштирок этиши режалаштирилган.
 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb