Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМЛИК ГАНДБОЛЧИ ҚИЗЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

21 июнь 2023 йил
image

   Гандбол бўйича U-16 ёшлар ва қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг  қизлар биринчилиги якунланди. Ғолиб ва совриндор жамоаларнинг номи маълум бўлди. 

 

      Гандбол бўйича U-16 ёшлар ва қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг  қизлар биринчилиги якунланди. Ғолиб ва совриндор жамоаларнинг номи маълум бўлди. 
      Мусобақа давомида барча ўйинни ғалаба билан тугатган Хоразм вилояти жамоаси шоҳсупанинг биринчи поғонасини эгаллади. Иккинчи ўрин РОПСТТМ жамоасига насиб этди. Фахрли учинчи ўриндан Жиззах вилоятининг гандболчи қизлари жой олишди. Қуйида ҳал қилувчи ўйинлар натижалари билан танишинг:
       I-II ўринлар учун. РОПСТТМ – Хоразм - 27:29.  
       III-IV ўринлар учун. Жиззах – Навоий  - 26:14.
       V-VI ўринлар учун. Сирдарё – Самарқанд - 21:23.  
       VII-VIII ўринлар учун. Сурхондарё – Фарғона - 23:17.
       IX-X ўринлар учун. Қашқадарё – Наманган - 22:25.
       XI-XII ўринлар учун. Бухоро – Андижон - 16:24.
       Мусобақанинг ёшлар биринчилиги  якуни ва тақдирлаш маросими ҳақида кейинроқ тўхталамиз.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb