Янгиликлар
ХОРАЗМЛИК ИККИ НАФАР ЎҚУВЧИ АБУ РАЙҲОН БEРУНИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО КИМЁ ОЛИМПИАДАСИДА БРОНЗА МEДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
17 июнь 2023 йилУрганч туманидаги 45-ИДУМИ нинг 10-синф ўқувчиси Шаҳзода Раҳимберганова ҳамда Гурлан тумани 6-ИДУМ нинг 11-синф ўқувчиси Рустамбек Ҳожибоев ҳам синовларда муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Хабарингиз бор, жорий йил 11-17-июн кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан илк маротаба Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси Хива шаҳрида ташкил этилди.
Ушбу нуфузли олимпиадада Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларус, Россия, Қозоғистон, Оман султонлиги, Грузия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон каби мамлакат ўқувчилари иштирок этишди.
Ниҳоятда қизғин кечган синовлар жараёнида мамлакатимиз вакиллари ҳам бор имкониятларини намоён этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди.
Урганч туманидаги 45-ИДУМИ нинг 10-синф ўқувчиси Шаҳзода Раҳимберганова ҳамда Гурлан тумани 6-ИДУМ нинг 11-синф ўқувчиси Рустамбек Ҳожибоев ҳам синовларда муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.