Янгиликлар
“КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ” ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР ОРОМГОҲИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
10 июнь 2023 йилТадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиёзов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Рахимова ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок қилдилар.
Бугун Хоразм вилояти ҳокими ташаббуси билан иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда соғломлаштириш мақсадида Янгибозор туманида ташкил қилинган “Келажак эгалари” оромгоҳининг очилиш тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиёзов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Рахимова ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок қилдилар.
Тадбир давомида иштирокчилар оромгоҳда болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимда нутқ сўзлаганлар бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталдилар.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, оромгоҳда кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди. Ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ва қизиқарли ўтказишлари учун оромгоҳда кутубхона, компютер хоналари, фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.
Ишонамизки, болажонлар оромгоҳдаги ёзги таътилини мазмунли ва бир умрга эсда қоларли тарзда ўтказишади.
Маълумот учун, мазкур оромгоҳ 4 навбвтда фаолият юритиши режалаштирилган бўлиб, 280 нафар болани қамраб олиш режалаштирилган.