Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ УРГАНЧ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТДИ

7 июнь 2023 йил
image

Бугун 7 июнь куни вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемировнинг  сайёр қабули Урганч шаҳридаги 16-сонли мактабда бўлиб ўтди.

Фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича жойларда Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда. 

Бугун 7 июнь куни вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемировнинг  сайёр қабули Урганч шаҳридаги 16-сонли мактабда бўлиб ўтди.

Жонли ва очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, таълим-тарбия сифатини ошириш, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги ўндан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. 

Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди ва айрим мурожаатларни ҳал этиш учун аниқ муддат ва зарур чоралаб белгилаб олинди.

Навбатдаги сайёр қабул 14 июнь куни Хива Шаҳар 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb