Янгиликлар
Хива шаҳар 15-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида "Зукко болажон! " маънавий, тарбиявий лойиҳа ўтказилди
6 июнь 2023 йилМазкур лойиҳанинг асосий мақсади 3-7 ёшли болаларда миллий урф-одатлар, қадриятлар, анъаналарга қизиқишни ошириб, йиллар давомида шаклланган халқимизнинг миллий таълим-тарбия услублари, ўзбекона оила моделига асосаланиб фарзандларимизни улғайтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларини ўргатиш, маънавий-маърифий тарбия усуллари таъсирчанлигини ошириш, болаларда шахсий фазилатлар, жумладан, ўз туйғуларини бошқариш, яқин кишиларга ғамхўрлик қилиш каби эҳтиёжларни, кундалик турмуш тарзида ўзини қандай тутиши ҳамда катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш, муваффақиятга эришиш эҳтиёжининг туғилиши каби ҳислатларни шакллантиришдан иборат.
Хабарингиз бор, бугун Хива шаҳар Хива шаҳар 15-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида “Зукко болажон! ” маънавий, тарбиявий лойиҳа ўтказилди.
Мазкур тадбир Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва Маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида бўлиб ўтди.
Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади 3-7 ёшли болаларда миллий урф-одатлар, қадриятлар, анъаналарга қизиқишни ошириб, йиллар давомида шаклланган халқимизнинг миллий таълим-тарбия услублари, ўзбекона оила моделига асосаланиб фарзандларимизни улғайтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларини ўргатиш, маънавий-маърифий тарбия усуллари таъсирчанлигини ошириш, болаларда шахсий фазилатлар, жумладан, ўз туйғуларини бошқариш, яқин кишиларга ғамхўрлик қилиш каби эҳтиёжларни, кундалик турмуш тарзида ўзини қандай тутиши ҳамда катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш, муваффақиятга эришиш эҳтиёжининг туғилиши каби ҳислатларни шакллантиришдан иборат.
Тадбир давомида лойиҳа иштирокчилари 15-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шароитлар, миллий кўргазмалар билан танишдилар. Тарбияланувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишларни томоша қилдилар.
Тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.