Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ВИЛОЯТДAГИ БAРЧA УМУМИЙ ЎРТA ТAЪЛИМ МAКТAБЛAРИДA “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТAДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

25 май 2023 йил
image

Жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан Янгиариқ туманидаги 22-сон умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. 

Бугун вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида анъанавий “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилди. 

Жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан Янгиариқ туманидаги 22-сон умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. 

Жорий ўқув йилида вилоятимизда таълим соҳасида еришилган ютуқларга тўхталиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган йигит-қизларга келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.

Тадбир якунида ўқув йилида самарали фаолият олиб борган устозлар ва юқори натижаларга еришган ўқувчилар муносиб тақдирланди. 

Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади.

Маълумот учун, мазкур ўқув йилида вилоятимиз бўйича 23 минг 376 нафар ўғил-қизлар 11-синфни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўядилар. Бугунги кунгача уларнинг 650 нафардан ортиғи аллақачон олий таълимга кириш учун турли имтиёзлар, хусусан хорижий тилларни билиш даражаси бўйича сертификатларни қўлга киритдилар. Шунингдек, уларнинг 696 нафари олтин, 232 нафари кумуш медалларга тавсия қилинди.

Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb