Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМЛИК ЁШ ГАНДБОЛЧИЛАР ХХI-ХАЛҚАРО БОЛАЛАР ГАНДБОЛ ФЕСТИВАЛИДА ИШТИРОК ҚИЛАДИ

23 май 2023 йил
image

Айни дамда, мактабнинг гандболчилари мамлакатимиз терма жамоалари сафида 25-30 май кунлари Беларус давлатининг пойтахти Минск шаҳрида 2005 йилда туғилган ёшлар ўртасида ташкил қилинадиган халқаро турнирга, 3-9 июнь кунлари Россиянинг Толятти шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХI-Халқаро болалар гандбол фестивалига жиддий тайёргарлик кўришаётир.

Хоразм вилояти Урганч туманидаги 19-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари гандболни жуда севишади. Муболаға эмас, таълим даргоҳининг деярли барча ўқувчиси спортнинг ушбу турига ошно тутинган. Кўпчилиги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби шуғулланувчилари ҳисобланади.

       Ўз навбатида ёшлар  тажрибали устозлари ака-ука Абдулла ва Мансурбек Бобожонов, Рустам Ботиров,  Дурдибой Дурдиевларнинг қўл остида гандболнинг сир-асрорларини қунт билан ўрганиб келишади. Доимий тарзда мусобақаларда, ўқув-машғулот йиғинларида қатнашиб, бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишмоқда. Бунинг самараси,  вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда муваффақият қозонишяпти. Табиийки, ёш  гандболчиларнинг ютуқлари беэътибор қолмаяпти. Раҳбарият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

       Айни дамда, мактабнинг гандболчилари мамлакатимиз терма жамоалари сафида 25-30 май кунлари Беларус давлатининг пойтахти Минск шаҳрида 2005 йилда туғилган ёшлар ўртасида ташкил қилинадиган халқаро турнирга, 3-9 июн кунлари Россиянинг Толятти шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХI-Халқаро болалар гандбол фестивалига жиддий тайёргарлик кўришаётир.

       Бугун Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров ҳамда Ўзбекистон гандбол федератсиясининг вилоят бўлинмаси ижрочи директори Жасур Раззоқов ушбу таълим даргоҳида бўлиб, ёш гандбол усталари ва тренерлари билан учрашишди. Самимий кечган мулоқот чоғида соҳа мутассаддилари спортчиларга бўлажак мусобақаларда омад тиладилар. Ҳаётда юрт шаънини улуғлаш, уни муносиб ҳимоя қилиш шарафли вазифа эканлигини таъкидлаб, бу борада уларга ишонч билдиришди ва дуои фотиҳа қилишди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb