Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ОВҚАТЛАНТИРИШ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

18 май 2023 йил
image

Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тажрибасини ўрганиш мақсадида барча вилоятлардан шу соҳага масъул бўлган ходимлар вилоятимизга ташриф буюрдилар.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овфқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сонли Қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошлинғич синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тушлик билан таъминлаш йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу тажриба 2023
ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳар ва барча вилоят мактабларида жорий этилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тажрибасини ўрганиш мақсадида барча вилоятлардан шу соҳага масъул бўлган ходимлар вилоятимизга ташриф буюрдилар.

Семинар иштирокчилари дастлаб Хонқа туманида кейтеринг хизмати билан шуғулланаётган Хонқа диёр ва “Смарт меат шоп” МЧЖ тадбиркорларнинг иш фаолиятини кузатдилар.


Сўнгра тумандаги 35-сонли умумий ўрта таълим мактабида тадбиркордан маҳсулотларни қабул қилиш ва тарқатиш жараёни ва бошқа масалалар борасида ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбир жараёнида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Умумтаълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ва тиббий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Хусан Турахаджаев, Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси болиғи Хамро Бектемиров, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси Гўзал Мухамедова, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат соҳаси бўйича катта ёрдамчиси Жалолбек Каландаров, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари Озод Эшчановлар иштирок қилиб, мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат беришни йўлга қўйиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий асослар ва уларни бажарилиш ҳолати борасида тавсиялар бердилар.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга ҳамкор ташкилот масъуллардан жавоб олдилар.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb