Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ПСИХОЛОГЛАРИ УЧУН СEМИНАР-ТРEНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

11 май 2023 йил
image

Урганч шаҳар 16-мактабда умумтаълим муассасалари психологлари учун семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2023 йилга мўлжалланган стратегик режаласида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 май куни Хоразм вилояти,  Урганч шаҳри 16-мактабда умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган 150 нафар психологлар учун «Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш учун »Биз ҳаракатларимиз учун жавобгармиз« мавзусида ўқув амалий машғулотларини ўтказишга мўлжалланган Дастури», «Вояга етмаганлар орасида эрта ҳомиладорликнинг олдини олиш» ҳамда «Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича таълим муассасалари ходимларининг вазифалари» мавзуларида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларда психотроп моддаларга қарамликнинг олдини олишга мўлжалланган Дастурнинг паспорти, мақсад ва вазифалари, профилактик тадбирларнинг самарадорлиги, мактаб психологи, синф ўқитувчисининг вазифалари, шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликнинг шакллари, таълим муассасаси ходимларининг зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ва уларга жавоб бериш жараёнида ҳамкорликда амалга оширадиган вазифалари, таълим муассасаларида зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва уларга жавоб бериш бўйича батафсил маълумот берилди.


Мазкур жараёнларда мутахассисларнинг амалиётда фойдаланишлари учун диагностика методлари ва коррекцион усулларни ўтказиш мақсадида амалий тавсиялар берилди.

Тренер сифатида ўқитилган психологлар томонидан келгусида мазкур жараёнлар Хоразм вилояти бўйлаб давом эттирилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb