Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

CИНГАПУРЛИК МУТАХАССИСBENSON LEK HONG KHIM ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ПEДАГОГЛАРНИ ЯНГИ МEТОДИКАЛАРГА ЎРГАТИШ МИЛЛИЙ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

28 апрель 2023 йил
image

Cингапур давлатидан келган мутахассис  Benson Lek Hong Khim бугун Хоразм вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида бўлди ва вилоятдаги ўз малакасини ошираётган ўқитувчи педагоглар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволлар, муаммолар ечими, Цингапур ва Ўзбекистон таълимининг боғлиқлиги ва ўзаро фарқли жиҳатлари тўғрисида суҳбатлар қилинди.

 

Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан таълим сифатини ошириш мақсадида бир қатор самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айнан муҳтарам Президентимиз талаблари ва  кўрсатмалари асосида илғор чет эл андозасидан кенг кўламли фойдаланиш ва чет эллик мутахассис ва профессорларни жалб қилиш ишлари йўлга қўйилди. 

Хоразм вилояти ҳокимининг вилоятдаги таълим сифат самарадорлигини ошириш мақсадида «ҳоким маслаҳатчиси» сифатида таклиф қилинган Цингапур давлатидан келган мутахассис Benson Lek Hong Khim бугун Хоразм вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида бўлди ва вилоятдаги ўз малакасини ошираётган ўқитувчи педагоглар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволлар, муаммолар ечими, Цингапур ва Ўзбекистон таълимининг боғлиқлиги ва ўзаро фарқли жиҳатлари тўғрисида суҳбатлар қилинди.

Маслаҳатчи марказда инглиз тили ва ўзбек тили фанларининг Ўзбекистонда ўқитилиш методикаларини ўрганди. Тингловчиларга ўз маҳорати ва тажрибасидан келиб қилиб маслаҳатлар берди. Тингловчиларни қизиқтирган энг муҳим саволлардан бири Цингапур таълими, педагогларга яратилган шароитлар, ойлик маошлари, педогогик юкламалари, таълим сифати юзасидан таққослов, қиёслаш асосида янги маълумотларга эга бўлдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb