Янгиликлар
ЯНГИ ТУЗИЛМА АСОСИДА ИШ БОШЛАГАН ШЎБА МУДИРИ ҲАМДА МЕТОДИСТЛАРИГА ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ БЎЙИЧА БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
27 апрель 2023 йилСеминар жараёнида бевосита янги тузилма асосида иш бошлаган шўба мудири ҳамда методистларига лавозим мажбуриятлари бўйича бўлимнинг асосий фаолияти юзасидан батафсил маълумотлар берилиб зарур тавсиялар бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Жорий йилнинг 27 апрель куни вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўбаси томонидан барча туман(шаҳар) бўлимлари масъуллари иштирокида амалий семинар ўтказилди. Семинар жараёнида бевосита янги тузилма асосида иш бошлаган шўба мудири ҳамда методистларига лавозим мажбуриятлари бўйича бўлимнинг асосий фаолияти юзасидан батафсил маълумотлар берилиб зарур тавсиялар бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Шу билан бирга жамоанинг янги ходимларига Мактаблар бўлимининг таълим-тарбия жараёнидаги узлуксиз самарали фаолиятини янада бардавом қилиш борасида мулоқот ўтказилиб, тажрибалар билан ўртоқлашилди. Жумладан Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими тизимида давлат хизматларини янада такомиллаштириш тўғрисида" ги 295-сонли қарори асосида:
Болаларни мактабга қабул қилиш ҳамда ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш юзасидан;
Дубликат ва нострификация бўйича мурожаатларни кўриб чиқилиши бўйича;
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича;
Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши юзасидан белгиланган МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ билан яқиндан таништирилиб зарур тавсиялар берилди.
Ушбу ўқув йили 9-синф битказувчиларининг "Аъло" даражали шаҳодатномага ҳамда 11-синф битказувчиларининг Олтин ва Кумуш медалларига номзодларнинг ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган таҳлилий маълумоти муҳокама қилинди.
Шу ўринда 2022-2023 ўқув йили якунида синф комплектлаш жараёнларини қайта ўрганиб чиқиш мавжуд камчиликларни аниқлаб янги 2023-2024 ўқув йили олдидан бартараф қилиш чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди.
Амалий семинар давомида барча иштирокчиларимиз фаол бўлиб ўзларининг иш фаолиятлари юзасида кўп учрайдиган муаммолар бўйича саволларга ечим топа олдилар.