Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ВАЗИР ЖАМҒАРМАСИ УСТАМАСИ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВНИНГ ИККАЛА БОСҚИЧИДА ҲАМ МАКСИМАЛ БАЛЛ ҚАЙД ЭТГАН ХОРАЗМЛИК УСТОЗ

15 март 2023 йил
image

Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 56-ИДУМнинг олий тоифали биология фани ўқитувчиси Ҳуснида Аллаберганова ана шундай юқори натижани қўлга киритди.

Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 56-ИДУМнинг олий тоифали биология фани ўқитувчиси Ҳуснида Аллаберганова ана шундай юқори натижани қўлга киритди.

2022-йил декабр ойида Жамғармадан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш синовларининг дастлабки – тест босқичида 100 баллдан 100, 2- босқич – суҳбат жараёнида 10 баллик натижани қайд этди.

Айтиш жоизки, 7 йиллик педагогик фаолиятига эга бўлган тажрибали ўқитувчи Ҳуснида Аллаберганованинг  ютуқлари  талайгина.

Умид қиламизки, бугун бўлиб ўтаётган танлов якунида ана шундай ўқитувчиларимиз сафи кўпаяди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb