Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Олис ҳудудлардаги мактабларда “Прокурор соати”

11 март 2023 йил
image

Урганч ҳарбий прокуратураси катта терговчиси А.Р.Алимқулов томонидан Тупроққалъа туманидаги 15-сонли мактабда “Прокурор соати” ўтказилиб, унда мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Қуроллли Кучлар тизмида олиб борилаётган ислоҳтлар, Мамлакатимизда ёшларга яратилган кенг имкониятлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №-272-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг 10.01.2023 йил кунги 2-Қ сон ва Мактаб ва мактабгача таълим вазирининг 10.01.2023 йил кунги 1 к/к-сонли қарори билан Урганч ҳарбий прокуратурасига Хоразм вилоятининг энг олис ҳудудларида жойлашган 5 та умумтаълим мактаблари бириктирилган.

Хусусан, Урганч ҳарбий прокуратураси катта терговчиси А.Р.Алимқулов томонидан Тупроққалъа туманидаги 15-сонли мактабда “Прокурор соати” ўтказилиб, унда мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Қуроллли Кучлар тизмида олиб борилаётган ислоҳтлар, Мамлакатимизда ёшларга яратилган кенг имкониятлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбир савол-жавобларга бой тарзида ўтказилиб, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ҳамда мактаб фаолияти ва яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, мавжуд муаммолар ўрганилди.  

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb