Янгиликлар

.

Миллийлик — қадриятимиз ва ғуруримиз

4 сентябрь 2026 йил
image

Миллий либос — миллатнинг тарихи, маданияти, маънавияти ва миллий ўзлигини намоён этувчи бебаҳо қадриятдир.

 

Хонқа туманидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшларда миллий қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва миллий ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда миллий либосларни кенг тарғиб этиш, уларнинг халқимиз тарихи, маданияти ва урф-одатларидаги ўрнини ёш авлодга етказишга қаратилган ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Ўқувчиларнинг миллий либослардаги суратларида халқимизнинг бой тарихи, асрлар давомида шаклланган урф-одатлари, анъаналари ва бетакрор миллий маданияти ўз ифодасини топган.

Миллий либос — миллатнинг тарихи, маданияти, маънавияти ва миллий ўзлигини намоён этувчи бебаҳо қадриятдир.

Бундай ташаббуслар ёш авлод қалбида миллий меросимизга ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва уларни келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb