Янгиликлар
Хоразм вилоятида мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш тизими ўрганилди
28 февраль 2023 йилБошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат беришни йўлга қўйиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий асослар ва уларни бажарилиш ҳолати, кейтеринг ташкилоти томонидан таомномада кўрсатилган маҳсулотларни тайёрланиши ва қадоқлаш ҳолатини кўздан кечирилди.
Олий Мажлис Cэнати Кенгашининг 2023 йил 13 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) парламент назорати бўйича фаолиятининг айрим йўналишларини такомиллаштириш тўғрисида»ги КҚ-459-ИВ-сонли қарорига мувофиқ парламент назорати доирасида жорий йил 27-28 февраль кунлари Хоразм вилоятида мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш тизими ўрганилди.
Жорий йил 27-28 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Манзура Салимова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси Гўзал Мухамедова Урганч шаҳар, Хива шаҳар, Янгиариқ, Хонқа ва Боғот туманида бўлиб, мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат беришни йўлга қўйиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий асослар ва уларни бажарилиш ҳолати, кейтеринг ташкилоти томонидан таомномада кўрсатилган маҳсулотларни тайёрланиши ва қадоқлаш ҳолатини кўздан кечирдилар.
Тадбир давомида Хива шаҳар 18-сон, Хонқа туманидаги 35-сон мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
Бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантиришни йўлга қўйишда мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан ўз таклифларларини билдирдилар.
Ўрганиш якуни бўйича ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Манзура Салимова томонидан масъулларга бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантиришни йўлга қўйиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий асослар ва уларни бажарилиш ҳолати бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.