Янгиликлар

.

Хива туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

24 июль 2026 йил
image

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди.

 

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемировнинг Хива туманидаги навбатдаги сайёр қабули давомида фуқароларнинг мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди.

Қўшимча ўрганиш ва тегишли чоралар кўришни талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Бундай сайёр қабуллар таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, фуқаролар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда мурожаатларни тезкор ҳал этишга хизмат қилмоқда.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb