Янгиликлар

.

Янгибозор туманида “Ёш иқтидорлар фестивали” ўтказилди

22 июнь 2026 йил
image

Фестиваль давомида иштирокчилар қўшиқчилик, рақс, бадиий ижод, саҳна кўринишлари ҳамда бошқа йўналишларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

 

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Янгибозор туманида ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва иқтидорларини рўёбга чиқариш мақсадида “Ёш иқтидорлар фестивали” ташкил этилди.

Фестиваль давомида иштирокчилар қўшиқчилик, рақс, бадиий ижод, саҳна кўринишлари ҳамда бошқа йўналишларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Тадбир ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни санъат ва маданиятга кенг жалб қилиш ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилди.

Фестиваль якунида фаол ва истеъдодли ёшлар Янгибозор тумани ҳокими Алишер Машарипов томонидан муносиб тақдирланди.

Мазкур фестиваль ёшларнинг истеъдод ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда маънавий камолотини юксалтиришга хизмат қилувчи муҳим маданий-маърифий тадбирлардан бири бўлди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb