Янгиликлар
Билими ва салоҳияти билан тенгдошларига ўрнак бўлган битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди
19 июнь 2026 йил
Жорий ўқув йилида Урганч шаҳридаги 48 та умумтаълим мактабини 3 417 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади.
Урганч шаҳрида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий ўқув йилида Урганч шаҳридаги 48 та умумтаълим мактабини 3 417 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади. Улар орасида билим ва интилиши билан ажралиб турган 146 нафар битирувчи олтин медаль, 21 нафар битирувчи эса кумуш медаль билан тақдирланди.
Тадбир давомида битирувчиларнинг эришган ютуқлари эътироф этилиб, уларнинг келгусидаги таълим ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятларга эришишига эзгу тилаклар билдирилди.
Ушбу ютуқлар ёшларнинг изчил меҳнати, устозларнинг фидокорона саъй-ҳаракатлари ҳамда ота-оналарнинг доимий қўллаб-қувватлаши самарасидир.