Янгиликлар
ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ЯНА БИР ЙИРИК ҒАЛАБАГА ЭРИШДИЛАР!
8 июнь 2026 йил
ДИҚҚАТ!
Урганч туманидаги “Келажак” марказининг “Робототехника” тўгараги аъзолари Ёшлар ишлари агентлиги, Робототехника ва муҳандислик ассоциацияси ҳамда Ёшлар ташаббуслари марафони ташкилотлари томонидан ўтказилган “STARTUP FEST” танловида муваффақиятли иштирок этдилар.
Танлов давомида иштирокчилар ўзларининг инновацион ғоялари ва техник ишланмаларини намойиш этиб, муносиб натижаларга эришдилар.
Натижада ўқувчиларимиз қимматбаҳо совғалар, 35 миллион сўмлик ваучерлар ҳамда пул мукофотларини қўлга киритдилар.
Ғолибликни қўлга киритган иқтидорли ёшларимизни ушбу юксак ютуқ билан самимий муборакбод этамиз! Уларнинг келгуси фаолиятида янада улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаймиз.
Ёшларимизнинг ҳар бир ютуғи — юртимиз келажагининг мустаҳкам пойдеворидир!