Янгиликлар
УрДУ ва УрДПИ олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилди
27 апрель 2026 йил
Маълумот учун: олимпиаданинг финал босқичида фахрли 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган 11-синф битирувчилари ўзлари танлаган олий таълим муассасасига (УрДУ ёки УрДПИ) белгиланган тартибда имтиҳонсиз, грант асосида талабаликка тавсия этиладилар.
Жорий йилнинг 27 апрель куни Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳамда Урганч давлат педагогика институти ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ўртасида УрДУ ва УрДПИ олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилди.
Мазкур олимпиада қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилди:
УрДУ олимпиадаси:
— Информатика
— Физика
— Кимё
— Биология
УрДПИ олимпиадаси:
— Физика
— Кимё
— Биология
Маълумот учун: олимпиаданинг финал босқичида фахрли 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган 11-синф битирувчилари ўзлари танлаган олий таълим муассасасига (УрДУ ёки УрДПИ) белгиланган тартибда имтиҳонсиз, грант асосида талабаликка тавсия этиладилар.
Олимпиада иштирокчиларига омад тилаймиз.