Янгиликлар

.

“Нажот билимда” – тараққиёт калити!

31 март 2026 йил
image

Таълимдаги ислоҳотлар – келажак пойдевори!

Хоразм вилоятида таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилмоқда.

 Хоразм телерадиокомпаниясининг “Нажот билимда” радиоешиттиришида Ўқув жараёнини методик таъминлаш ва дарсликлар бўлими методистлари С. Атажонова ҳамда С. Норбоева иштирок этиб, ҳудудда таълим сифатини ошириш, дарсликлар билан таъминлаш ва методик хизматни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

 Эфир давомида соҳадаги янгиликлар, педагоглар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

 Таълимдаги ислоҳотлар – келажак пойдевори!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb