Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ЖАНУБИЙ КОРEЯНИНГ ДОНГШИН УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛЛАРИДАН ИБОРАТ ДEЛEГАЦИЯ ХОРАЗМДАГИ МАКТАБДА МАСТEР-КЛАСС ЎТКАЗМОҚДА

2 февраль 2023 йил
image

Делегация таркибида волонтёр талабалар жамоаси ҳам бор бўлиб, улар ўқувчиларга Корея ПОП рақси, спорт машғулотлари ҳамда корейс тилини ўқитиш бўйича мастер-класс ўтказмоқдалар.

Бугун «Корея маданияти» ҳафталиги тадбирлари доирасида Жанубий Кореянинг  Донгшин университети вакилларидан иборат делегация  Хоразм вилояти Урганч шаҳар 28-сон умумтаълим мактабида бўлди.

Делегация таркибида волонтёр талабалар жамоаси ҳам бор бўлиб, улар ўқувчиларга Корея ПОП рақси, спорт машғулотлари ҳамда корейс тилини ўқитиш бўйича мастер-класс ўтказмоқдалар.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Хамро Бектемиров делегация аъзолари билан суҳбатлашиб, таълим соҳасида ўзаро фикр алмашдилар.

Маълумот учун, делегациянинг навбатдаги манзили эртага Урганч шаҳридаги 30-сон умумтаълим мактабига режалаштирилган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb