Янгиликлар
"Жажжи иқтидорлар фестивали" ўтказилди
23 январь 2026 йил
#Yangibozor_tuman
#Jajji_iqtidorlar_festivali
Янгибозор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан тумандаги 29-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида"Жажжи иқтидорлар фестивали" ўтказилди.
Ташкил қилинган фестивалда тарбияланувчилар ўзларининг бор иқтидорларини намойиш қилдилар.
Фестивални ўтказишдан мақсад тарбияланувчиларни мусиқа, санъат ва касб-ҳунарга қизиқишларини кучайтиришдан иборат.
Мазкур фестивал йил давомида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида режа-график асосида давом қилади.